ЖССТ мактабларда соғлом овқатланиш бўйича тавсияларини эълон қилди
🔴 ‼️‼️‼️
❗️ЖССТ мактабларда соғлом овқатланиш бўйича тавсияларини эълон қилди
📋 Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти томонидан илк бор мактабларда соғлом овқатланиш бўйича ишлаб чиқилган глобал тавсиялар эълон қилинди.
❓ Хўш, бунга қандай эҳтиёж бор эди?
⚖️ Маълум қилинишича, дунё бўйлаб болалар ўртасида ортиқча вазн ва семириш кўрсаткичлари ошиб бормоқда. Шу билан бирга, тўйиб овқатланмаслик ҳануз жиддий муаммо. 2025 йилда илк бор болалар ўртасида семириш ҳолатлари озғинлик кўрсаткичларидан анча юқори бўлди.
📊 Хусусан, мактаб ёшидаги ҳар ўнинчи бола ва ўсмир семиришдан азият чекяпти. Ҳар бешинчиси, яъни жами 391 миллион нафар ўғил-қиз ортиқча вазнга эга. Шунингдек, дунё аҳолиси орасида 800 миллиондан ортиқ киши қандли диабетга чалинган.
🥙 Шу маънода, куннинг катта қисмини мактабда ўтказадиган миллионлаб болалар учун овқатланиш рациони муҳим. ЖССТ раҳбари фикрича, умумтаълим муассасаларида соғлом таомланиш келажакда турли касалликларнинг олдини олишга ёрдам беради.
❌ 🍔 ЖССТ тавсиялари мактабларда зарарли маҳсулотлар, хусусан, шакар, туз ва трансёғлар истеъмолини камайтириш, аксинча мева-сабзавот, ёнғоқ, дон ва дуккакли маҳсулотлар улушини оширишни назарда тутади.
✅ Ташкилот янги қўлланмани амалиётга жорий этиш учун мамлакатларга техник кўмак кўрсатишни режалаштирмоқда.
‼️ Эслатиб ўтамиз: “Умумий ўрта, ўрта махсус, профессионал таълим муассасаларида ўқувчилар овқатланишини ташкил этишнинг санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативлари”га кўра, юртимиздаги мактаб ошхоналарида ўқувчилар соғлиги учун зарарли бўлган маҳсулотлар тайёрланиши ҳамда сотилиши тақиқланган.

Ctrl
Enter
Xatoligni aqniqladingizmi?
Matnni belgilang va Ctrl+Enter tugmalarini bosing.
Hamda bularni ko'ring
ЖССТ ва ЮНИCЕФнинг юқумли касалликларга қарши эмлаш қамровини ошириш бўйича қўшма баёноти эълон қилинди12-06-2025, 09:35
25 aprel - Butunjahon bezgakka qarshi kurash kuni!25-04-2024, 10:06
Грипп ва ўткир респиратор инфекцияларини олдини олишда қуйидагиларга амал қилиш муҳим ҳисобланади:19-11-2025, 08:56
Грипп ва ўткир респиратор инфекцияларини олдини олишда қуйидагиларга амал қилиш муҳим ҳисобланади:23-01-2026, 09:49
Тадбиркорлик субъектлари фаолиятини соҳага оид текширувлар ташкил қилиш ва ўтказиш бўйича услубий қўлланма10-06-2025, 16:39