Тадбиркорлик субъектлари фаолиятини соҳага оид текширувлар ташкил қилиш ва ўтказиш бўйича услубий қўлланма
Тадбиркорлик субъектлари фаолиятини соҳага оид текширувлар ташкил қилиш ва ўтказиш бўйича услубий қўлланма
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 29 январдаги 48-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитасифаолиятини ташкил этиш тўғрисидаги низомнинг 10-банди “в” кичик бандида юридик ва жисмоний шахслар томонидан санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига риоя қилиниши бўйича белгиланган тартибда текширишлар ўтказиш ва санитария-эпидемиология соҳасида қонун бузилишлар бўйича маъмурий жавобгарлик чораларини белгиланган тартибда қўллаш функцияси юклатилган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 13 сентябрдаги ПҚ-374-сонли Қарор ва Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 19 ноябрдаги 611-сонли қарори ҳамда Санэпидқўмнинг 2024 йил 18 декабрдаги 54-сонли буйруғи билан Санэпидқўмнинг назорати остидаги объектларда санитария-эпидемиологияга оид қонунбузилиш хавфини таҳлил этиш электрон тизимини жорий қилиш тартиби белгиланди.
Овқатланиш гигиенаси, Коммунал гигиена ва аҳолига хизмат кўрсатиш, Болалар ва ўсмирлар гигиенаси, Даволаш-профилактика муассасалари ва Меҳнат гигиенаси томонидан назоратига олинган тадбиркорлик субеъктлари рўйхатини ДСИ ва статистика бўлимларидан олинган маълумотлар асосида шакиллантирилади ва тадбиркорлик субъекти фаолияти хавф даражаси таҳлил қилиниб ва баҳоланади.
Ишлаб чиқилган “хавфни таҳлил этиш” электрон тизими асосида аниқланган ҳуқуқбузарлик хавфи қай даражада бўлишидан қатъи назар, тадбиркорлик субъектига нисбатан таъсир чораларини қўллашга асос бўла олмайди;
Хавф даражаси таҳлили жараёнида тадбиркорлик субъектидан ҳужжатлар ва ахборотлар талаб қилинишига йўл қўйилмайди. Хавф даражаси таҳлили қўмита томонидан бир йилда бир маротаба қўмитанинг назорат ваколати доирасида фаолият кўрсатувчи тадбиркорлик субъектларида ўтказилади. Назорат ваколати доирасига кирмайдиган тадбиркорлик субъекти фаолиятини таҳлил қилиш ва баҳолаш тақиқланади.
“Санитария-эпидемиологик осойиш-талик ва жамоат саломатлиги қўмитаси – Заҳарланиш ва юқумли касалликлар тарқалиши ҳолатлари бўйича кечиктириб бўлмайдиган текширувлар” текширув бошлангандан сўнг 24 соат ичида "Ягона давлат назорати" ахборот тизимида рўйхатга олиш орқали Бизнес-омбудсманни хабардор этиш тартибида амалга оширилади.
Тадбиркорлик субъектлари фаолиятида ўтказиладиган барча текширувлар "Ягона давлат назорати" ахборот тизимида руйхатга олинади. Бунда, тадбиркорлик субъектлари фаолиятида мазкур тизимда руйхатга олинмаган текширувларни ўтказиш ноконуний хисобланади.
Хавф даражасининг таҳлили қуйидаги маълумотларни ўрганиш асосида амалга оширилиши мумкин:
- даврий статистика маълумотлари, жумладан, аввал ҳуқуқбузарлик ҳолатлари аниқланган тадбиркорлик субъектини умумлаштирувчи белгилар, хабарлар ва бошқа корреляцион таҳлил натижалари;
- юридик ва жисмоний шахслардан келиб тушган мурожаатлар;
- оммавий ахборот воситаларидан ёки бошқа ташқи манбалардан (ижтимоий тармоқлар, веб-сайтлар) олинган маълумотлар;
- лаборатория-инструментал таҳлиллар натижалари асосида аниқланган камчиликларнинг таҳлили;
- тиббиёт муассасаларидан олинган тиббий кўрик натижалари;
- лицензияланадиган фаолият турлари бўйича бериладиган ҳулоса натижалари;
- бино (иншоот) ва хоналарнинг санитария қоидаларига мувофиқлиги тўғрисидаги ҳулоса натижалари
қурилиш-монтаж ишлари тугалланган объектдан фойдаланиш учун рухсатнома беришдаги ҳулоса натижалари
қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалардан ва тадбиркорлик субъектининг одатий фаолиятига бевосита ёки билвосита таъсир кўрсатмаган ҳолда, давлат органлари ва бошқа ташкилотлардан олиниши мумкин бўлган бошқа маълумотлар.
Тадбиркорлик субъекти фаолиятида ҳуқуқбузарлик аломатлари ҳақида хабар берувчи баҳолаш мезонларига амал қилинади.
Назорат қилувчи органларнинг қонунчилик билан белгиланган ваколати доирасида текширувлар ўтказиладиган тадбиркорлик субъектларида хавфни таҳлил қилиш қуйидаги асосий кўрсаткичлар орқали баҳоланади: 1) санитария-эпидемиологияга оид қонунчилик бузилиши бўйича; 2) назорат остидаги объектлар фаолият турларининг эпидемиологик жиҳатдан хавфлилик кўрсаткичлари бўйича;
3) назорат остидаги объектларда ва атроф-муҳитда олиб борилган лаборатория-инструментал таҳлиллар натижалари бўйича; 4) объектнинг фаолияти билан боғлиқ ва ходимлар учун белгиланган талаблар бузилганлиги натижасида касалликлар рўйхатга олинганлиги бўйича;
5) назорат остидаги объектларнинг ҳолати бўйича.
Ҳар бир асосий кўрсаткични баҳолаш ушбу кўрсаткич остидаги суб-кўрсаткичларни баҳолашнинг умумий йиғиндисидан келиб чиқади.
- Хавф даражалари таснифи – амалга оширилган баҳолаш натижаларига кўра аниқланган хавф даражаси умумий баллари асосида тадбиркорлик субъектлари томонидан ҳуқуқбузарлик содир этиш хавфи қуйидаги уч хил тоифага таснифланади: хавфи юқори - баҳолаш натижалари бўйича 81 ва ундан юқори балларни ташкил этувчи тадбиркорлик субъектлари; хавфи ўрта - баҳолаш натижалари бўйича 61 баллдан 80 баллгача бўлган балларни ташкил этувчи тадбиркорлик субъектлари; хавфи паст - баҳолаш натижалари бўйича 60 балл ва ундан кам бўлган тадбиркорлик субъектлари.
Таснифланган хавф даражалари доирасида амалга ошириладиган тадбирлар - хавфи ўрта таснифидаги тадбиркорлик субъектларида қонунбузилиш ҳолатларининг олдини олишга қаратилган профилактика тадбирлари ўтказилади. Профилактика тадбирлар тасдиқланган режа асосида назорат қилувчи органнинг мансабдор шаҳслари томонидан фаолиятида Қонун бузилиши ҳолатларига йўл қўймасликка қаратилган – бевосида жойига чиқмаган ва тадбиркорлик субъекти фаолиятига аралашмаган ҳолда хуқуқий тарғибот, семинар, тарқатма материаллар, қўлланма, тавсия ва бошқа хатлар юбориш орқали ўтказилади.
Хавф даражаси юқори бўлган тадбиркорлик субъектларида текширув ўтказилади. Текширув ўтказиш тўғрисида хабардор этишда – профилактика тадбирлари ўтказилганлигини тасдиқловчи хужжат, текширув дастури (тасдиқланган саволар рўйхати асосида тузилади), хавф даражаларини аниқ кўрсатган ҳолда ёзилган маълумотнома, келиб тушган мурожаатлар, хатлар ва тасдиқловчи ҳужжатлар хабарномага илова сифатида Ахборот тизимига киритилади.
Текширувни бошланиши ҳақида камида ўн иш куни олдин тадбиркорлик субъектига хабарнома берилади (текширув бошлангандан сўнг 24 соат ичида хабардор этиладиган текшришлар бундан мустасно).
Текширишни ўтказиш муддати 1 кунлик текширишлар худудий бошқармалар томонидан, 1 кундан ортиқ текширишлар Республика қўмита томонидан вакилга киритилади.
Эслатма! Мансабдор шахслар ваколатлари ва назорат саҳасидан ташқари масалалар бўйича ҳар қандай текширувлар ўтказмаслиги ҳамда текширувлар қонунчиликда белгиланган тартибда “Ягона давлат назорати” ахборот тизимида рўйхатдан ўтказилган ҳолда амалга оширилиши, шунингдек ўтказилган текшируар бўйича зарурий ҳужжатларни текширув якунлангандан сўнг, 3 иш кунда “Ягона давлат назорати” ахборот тизимига киритилиши учун жавобгардир.