Ishonch telefoni
Bosh sahifa » Bo'lim haqida / Bo'lim faoliyati » Гўзаллик салони ходимлари ва мижозлари учун

Гўзаллик салони ходимлари ва мижозлари учун

10-06-2025, 16:33
17

Гўзаллик салони ходимлари ва мижозлари учун

ЭСЛАТМА!

 

 

 

 

 

 Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси – 2025

 

1. Бинолар (иншоотлар) ва уларнинг ҳудуди санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативлари талабларига мувофиқ жойлаштирилганлиги:: “Аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталиги тўғрисида” қонуни, 0306-12-сонли СанҚваМ талабларига асосан

2. Ишлаб чиқариш, ёрдамчи хоналари, мижозлар учун хоналар ва санитария-маиший хоналарнинг таркиби ва фойдаланилишига қўйиладиган талаблар “Аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталиги тўғрисида” қонуни, 0306-12-сонли СанҚваМга биноан

3. Сув таъминоти ва оқова сувига қўйиладиган талаблар: “Аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталиги тўғрисида” қонуннинг 26-моддаси;

4. Технологик жараёнда белгиланган СанҚваН талабларига мос келадиган хоналар билан таъминланган ва технологик жараён кетма-кетлигига тўлиқ риоя этиш талаблари Аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталиги тўғрисида”ги қонуннинг 24, 25 ва 36-моддалари, 0306-12-сонли СанҚваМ;

5. Фойдаланиладиган жиҳозларга қўйиладиган талаблар: “Аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталиги тўғрисида”ги қонуннинг 20-моддаси;

6. Маҳсулотларни ташиш, қабул қилиш, тайёрлаш, сақлаш ва реализациясига қўйиладиган талаблар: “Аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталиги тўғрисида”ги қонуннинг 20-моддаси;

7. Ходимларнинг шахсий гигиенасига қўйиладиган талаблар: 0306-12-сонли СанҚваМ 10.1-10.5, 10.8- бандлари;

8. Ходимларнинг махсус кийим ва шахсий ҳимоя воситаларига қўйиладиган талаблар: 0306-12-сонли СанҚваМ 10.6.2, 10.7 бандлари;

9. Ходимларнинг мажбурий тиббий кўрикдан ўтишига қўйиладиган талаблар: “Аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталиги тўғрисида” қонун 35 ва 36-моддалари;

10. Профилактик дезинфекция, дезинсекция ва дератизация тадбирларини ўтказишга қўйиладиган талаблар: “Аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталиги тўғрисида” қонун 34-моддаси;

 

 


 

11. Фаолияти давомида ҳосил бўлаётган чиқиндиларни вақтинча сақлаш ва утилизацияга қўйиладиган талаблар: 0306-12-сонли СанҚваМ 9.7, 9.8, 9.9-бандлари;

12. Фаолиятга боғлиқ касалликларнинг олдини олиш борасида олиб борилаётган тадбирлар ва ушбу касалликларнинг қайд этилиши ҳолати: 0306-12-сонли СанҚваМ 10.7-банди;

13. Умумий фойдаланиладиган санитария-гигиена шохобчасига қўйиладиган талаблар: 0305-12-сонли СанҚваМ 4.9-банди;

 


14. Жиҳозларни ювишга ва сақлашга қўйиладиган талаблар ҳамда ювувчи ва зарарсизлантирувчи воситалар билан таъминланганлиги: 0306-12-сонли СанҚваМ 9-бўлим;

15. Маҳсулотларнинг санитария-эпидемиологик хулосалари мавжудлиги: 0306-12-сонли СанҚваМ 9-илова 2-банди, тўртинчи хатбоши;

16. Ёритилганлик ва микроиқлим миқдорларини аниқлаш бўйича ўтказилган таҳлиллар натижалари: 0306-12-сонли СанҚваМ 8-илова;

17. Ичимлик сувидан бактериологик ва кимёвий кўрсаткичларни аниқлаш бўйича олинган намуналарнинг таҳлиллари натижалари: амалдаги O’zMSt 133:2024 “Ичимлик суви. Гигиеник талаблар ва сифатини назорат қилиш” талабларига жавоб бериши керак;

 18. Хоналар ҳавосидан бактериологик ва кимёвий кўрсаткичларни аниқлаш бўйича ўтказилган таҳлиллар натижалари: 0306-12-сонли СанҚваМ 8-илова;

19. Маҳсулотлардан бактериологик ва кимёвий кўрсаткичлар бўйича   ўтказилган таҳлиллар натижалари: Лаборатория таҳлил натижаларига асосан;

 

20. Юза қатлам ва жиҳозлардан олинган суртмаларнинг таҳлил натижалари санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативлари талабларига мувофиқлиги: Лаборатория таҳлилларига олинган намуналар натижаларига асосан.

 

 

 

 

 

 

Ctrl
Enter
Xatoligni aqniqladingizmi?
Matnni belgilang va Ctrl+Enter tugmalarini bosing.