Сартарошхоналарни қуриш, жиҳозлаш ва сақлашга қўйиладиган гигиеник талаблар бўйича
Ўзбекистон Республика санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси
Ўзбекистон Республикасинининг 2012 йилдаги № 0306-12-сонли Сартарошхоналарни қуриш, жиҳозлаш ва сақлашга қўйиладиган гигиеник талаблар бўйича
ЭСЛАТМА

3 бўлим 3.2 банди.Сартарошхоналар биноларнинг ертўла қисмида жойлаштиришга рухсат этилмайди.
Сартарошхона хоналарига қўйиладиган гигиеник талаблар.
4.4 Косметолог,маникюр ва педикюр хоналари алоҳида хоналарда жойлаштирилади.
3 тагача иш ўрнига эга сартарошхона залида қўшимча 4 м2 га 1 та маникюр иш ўрни жойлаштиришга рухсат этилади.
Косметолог хонасида 3 тагача иш ўрни ташкил этишга рухсат этилади фақатгина баландлиги 1,8-2 метрли тўсиқ ўрнатиш керак.
Педикюр хонасида оёқ учун иссиқ ва совуқ сув тизимига уланган 2 тадан кам бўлмаган ванна ўрнатилади.
4.5 Иш ўринларига ўтнатиладиган жиҳозлар осон тозаланадиган, ювиладиган ва дезинфекцияловчи моддаларга чидамли бўлиши ва йиғиштиришга қулай жойлаштирилиши керак.
4.7.Иш ўринларининг масофаси (кресло, пардоз столи) 1,8 м масофада, охирги креслодан деворгача 0,7 м масофа сақланиши керак.
8.Сартарошхона иш ўринларида креслолар, пардоз столи, сочларни ювиш учун раковинаси билан жиҳозланиши керак.
Агарда сочларни ювиш учун алоҳида хона ажратилган бўлса пардоз столида раковина ўрнатиш талаб этилмайди.
Эркаклар ва аёллар сартарошхоналарида сартарошларни қўлини ювиши учун қўл ювиш мосламалари ўрнатилган бўлиш керак.
Агарда сартарошхоналарда 3 тадан ортиқ иш ўрни ташкил этилган бўлса, залда 1 раковина ва электр соч қуритгич ўрнатилиши керак.
4.9.Сартарошхоналарда омборхона,қўшимча ва маший хоналар (кийиниш, дам олиш ва овқатланиш,ҳожатхона,жиҳозларни сақлаш, чиқинди, қирқилган сочларни сақлаш) хоналари бўлиши керак.

4.10.Сартарошхоналарда 5 тагача иш ўрни бўлса овқатланиш ва гардероб хоналарини қўшиб жойлаштиришга рухсат этилади.
4.11.Ишчи ходимларнинг иш ва уй кийимлари шахсий шкафларда сақланиши керак.
4.12.Кирланган ва тоза чойшабларни, парфюмерия-косметик шунингдек дезинфекцияловчи ва битга қарши воситаларни сақлаш учун алохида хоналар ажратилган бўлиши керак.
4.13.Ишлатилган чойшаблар ва иш кийимлари кирхоналарда ювилиши керак.

4.15.Қирқилган сочларни сақлаш учун алоҳида жой ва сочларни сақлаш учун зич ёпиладиган қопқоқли идиш ажратилган бўлиши керак.
4.16.Саратошхона залида шунингдек маникюр,педикюр ва хусусан косметолог кабинети ҳавосини ва юзасини зарарсизлантириш учун ултрабинафша нур тарқатувчи бактериоцид лампа ўтнатилган бўлиши керак.
4.17.Бактериоцид лампа ишлатилгандан кейин махсус журналда белгилаб борилиши керак.
4.18.Бактериоцид лампа махсус ўқитилган ходим томонидан ишлатилиши керак.
9.Хоналарни сақлашга,профилактик ва дезинфекция чора тадбирларни ўтказишга қўйиладиган талаблар.
9.1Барча хоналар ва жиҳозлар тоза сақланиши керак.
9.2.Ҳар куни камида 2 маротаба ювувчи воситаларни ҳамда иш якунида дезинфекцияловчи моддаларни қўлланган ҳолда нам тозалаш ишлари ўтказилиши керак.
9.3. Ҳафтада бир маротаба маъмурият томонидан тасдиқланган жадвал асосида сартарошхоналарда бош йиғиштириш ишлари ўтказилиши лозим.Бош йиғиштириш ўтказиш жараёнида сартарошхона деворлари ,поли, плинтуслари, эшиклар,мебеллар ва жиҳозлар ювувчи воситалардан обдон ювилиши ва дезинфекцияловчи воситаларни қўлланган ҳолда дезинфекция қилиниши керак.
9.4. Асосий ва ёрдамчи хоналар ҳамда хожатхона учун алоҳида йиғиштириш жихозлари бўлиши ва улар бир биридан алохида сақланиши керак. Йиғиштириш
якунида йиғиштириш жиҳозлари ювувчи ва дезинфекцияловчи воситаларда зарарсизлантирилиши ва қуритилиши керак.
9.5. Ҳар бир мижоз учун алохида тоза чойшаб ишлатилиши лозим.
Тоза чойшаблар (сочиқ,салфетка,чойшаб) етрали миқдорда бўлиши талаб этилади.
Бир марта ишлатиладиган шапочка,чойшаб, салфеткадан фойдаланиш тавсия этилади.
9.6.Ҳар бир ишлатилган чойшаблар ювилиши ва дезинфекция қилиниши лозим.
9.7.Бўйин ва юз қисмига тушган сочлар тоза салфетка ёки пахта билан тозаланиши лозим.
9.8.Олинган сочлар қопқоғи маҳкам ёпиладиган идишга йиғилиши ва бир марталик полиэтилен пакетга ёки крафт-қоғозга солиниб, ёрдамчи хонада сақланиши лозим.
9.9.Олинган сочда бит аниқланса эмалланган челакка солиниб ёқилади.
9.10.Чиқинди учун ишлатилган бир марталик полиэтилен пакет ёки крафт-қоғозларни қайта ишлатишга рухсат этилмайди.
9.11.Сочни жингалак қилиш учун ишлатилган эритма хар бир мижоздан кейин янгиланиши талаб этилади.
9.12.Педикюр жараёнида оёқ остига қўйиладиган ёстиқ жилди кленкали бўлиши ва бир муолажадан кейин дезинфекцияловчи воситада артилиши талаб этилади.
9.13.Оёқ ювиш ваннаси ҳар бир мижоздан кейин дезинфекцияловчи воситада артилиши талаб этилади.
9.14.Ҳар бир мижоз учун бир марталик салфетка ёрдамида маникюр ишлари ўтказилиши лозим.
9.15.Сартарошхона зали, маникюр,педикюр ва косметолог кабинетларининг ҳар бир иш ўрнида мижозга хизмат кўрсатиш учун камида 3 тўплам асбоб ускуналар билан таъминланган бўлиши лозим.
9.16.Тоза косметика асбоблари ва ускуналари ёпиладиган идишда, стерилланган асбоблари ва ускуналари (докали салфетка,пахтали шарчалар) стерилизациядан кейин қадоқланган ҳолда сақланиши лозим.
Маникюр, педикюрларнинг стерилланган асбоблари метал тоғорачада сақланиши керак.
9.17. Вирусли гепатит “В”, “С”,ОИТС,сил ва бошқа юқумли ва паразитар касалликлар келиб чиқишини олдини олиш учун ишчи асбоблар қисқич, бигуди (сочни жингалак қиладиган найча), қалпоқ ва сочни кимёвий жингалак қиладиган сеткалар, бўёқлаш шапкачалари ювувчи воситалар ёрдамида оқар сувда ювилиши шарт.
Тароқ, шетка, қайчилар оқар сувда ювилиши ва дезинфекция қилиниши лозим.
Электр соққол олиш ускунасининг ечиб олинадиган пичоғи 70 %ли этил спиртда икки маротаба 15 минутдан ивитилиб,тампонда артилиши лозим.
10. Ишчиларнинг иш шароити ва шахсий гигиенасига қўйиладиган талабалар.
10.1.Ишчи ходимлар Ўзбекистон Республикаси ССВ-нинг 2012 йил 10 июлдаги 200-сонли буйруғига асосан ишга киришдан олдин терапевт, дерматовенеролог, гинеколог кўригидан ва ичак инфекциясини аниқлаш учун нажас, РВ га ва гонококкларга қон текширилади, кейинчалик 1 йилда 2 маротаба, 1 йилда бир маротаба флюрография,ОИТСга қони текширилади.
10.3.Сартарошхона маъмурияти ишчи ходимларнинг ўз вақтида тиббий кўрикдан ўтишини назорат қилиши керак.
10.5 Агарда ишчи ходимлар тери касаллиги бўйича мутахассисдан ўтиш жараёнида унда косметик воситалар билан боғлиқ тери касаллиги аниқланса, диспансер назоратига олиниши керак ва аллерголог кузатувида бўлиши керак.
10.6.8. Ишчиларда касбга алоқадор тери,кўз ва юқори нафас йўли касалликларни келиб чиқиши ва олиниши олиш мақсадида қуйидагилар тавия этилади:
-дезинфекцияловчи воситаларини марказлашган ҳолда алохида ҳаво кирувчи ва сўрувчи вентилация тизими ўрнатилган хонада тайёрлаш;
-қуруқ дезинфекцияловчи воситаларни секинлик билан махсус идишга солиш ва сув қўшиш;
- тайёр дезинфекция воситаларни максимал ишлатиш;
- тайёрланган ва қуруқ дезинфекция воситалари солинган идишларни қопқоғини маҳкам ёпган ҳолда сақлаш ва барча ишларни резина қўлқоп кийган ҳолда бажариш.
10.7. Қон орқали юқадиган гепатит ва ОИВ-инфекцияларини олдини олиш учун барча муолажалар резинали қўлқопларда бажарилиши ҳамда иш жараёнида жароҳатланган тери қопламлари бармоқ кийгич ва бактерицид ёпиштирувчи билан ажратилиши керак.
Шахсий профилактика мақсадида сартарошхона ходимлари биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш тўплами билан таъминланиши лозим, унда қуйидагилар бўлиши керак: 70% спирт, ёднинг 5% ли спиртли эритмаси, лейкопластир, боғлов материали. Кесиш ёки ишқаланишдан қон кетишини тўхтатиш учун водород пероксид эритмасидан, кесилган жойларни антисептик ишлов бериш учун ёднинг 5% спиртли эритмасидан фойдаланиш керак.
ОИВ инфекциясини олдини олиш учун, агар қон жарохатланмаган терига тушса, у совун ва оқар сув билан яхшилаб ювилиши, кам фоизли дезинфекцияловчи воситалардан фойдаланиш тавсия этилади (масалан, 2-4% хлоргексидин глюконат эритмаси); агар терига зарар етказилган бўлса (кесилган, санчилган) – юзалар дарҳол зарарланган жойни совун билан ювиш, яра юзасини оқар сув остида сақлаш сув бир неча дақиқа давомида ёки қон тўхтагунча, қон жароҳатдан секин оқиши керак. Агар ОИВ билан касалланган мижоз қони шикастланган ёки шикастланмаган юзаларга тушса уни ювиш учун сув бўлмаса, уни дезинфекцияловчи гел ёки қўл ювиш эритмаси билан ишлов бериш керак;
ишлов бериш учун спиртли воситалар, ёд ёки водород перекис эритмасидан фойдаланмаслик керак.
Сартарошхона ишчи ходимлари шахсий гигиена қоидаларига риоя қилишлари учун қуйидаги талабларга амал қилишлари керак:
- кийиниш хонасида ташқи кийим, поябзал, шапка, шахсий буюмларни қолдириш;
- иш учун тоза иш кийимидан фойдаланиш;
- мижозларга хизмат кўрсатишдан олдин ва кейин қўлларни совун билан яхшилаб ювиш;
- тиббий ва косметология корхоналарида қўлларга ишлов бериш учун тери антисептикларидан фойдаланиш;
- ҳимоя ва юмшатувчи кремлар, лосонлар ёрдамида қўл терисини парвариш қилиш;
- резина қўлқоп кийган ҳолда сочларни бўяшни амалга ошириш;
- иш жойида чекмаслик ёки овқат истеъмол қилмаслик.
Ўзбекистон Республикаси санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси
Ҳурматли тадбиркорлар агарда сизларда Санитария гигиена қонун ва қоидалари бўйича бирор бир саволлар бўлса қуйидаги ишонч телефонларига мурожаат қилишингиз мумкин.
тел: тел: 78 888 01 01 (062)