Ishonch telefoni
Bosh sahifa » Bo'lim haqida / Bo'lim faoliyati » Озиқ-овқат маҳсулотларига санитария-эпидемиологик хулоса бериш тартиби белгиланди

Озиқ-овқат маҳсулотларига санитария-эпидемиологик хулоса бериш тартиби белгиланди

22-11-2025, 11:18
48
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️ Озиқ-овқат маҳсулотларига санитария-эпидемиологик хулоса бериш тартиби белгиланди

Ҳукумат қарори (720-сон, 13.11.2025 й.) билан “Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларига санитария-эпидемиологик хулоса бериш бўйича давлат хизматини кўрсатиш”нинг маъмурий регламенти тасдиқланди. 

⏳ Регламентга кўра, санитария-эпидемиологик хулоса 3 йил муддатга берилади.

☑️ Ушбу хулоса четдан олиб келинаётган маҳсулотга маҳсулотнинг яроқлилик даврига, яроқлилик муддатига эга бўлмаган маҳсулотга эса – муддати кўрсатилмасдан берилади.

📝 Санитария-эпидемиологик хулоса қуйидаги ҳолатларда олиниши лозим:

▪️ янги маҳсулотлар ишлаб чиқариш йўлга қўйилганда;
▪️ ишлаб чиқарилаётган маҳсулот таркиби ўзгарганда;
▪️ маҳсулотларни ишлаб чиқариш технологик жараёнининг конструкциялари, жамланмалари ўзгарганда;
▪️ тажриба учун ишлаб чиқарилган маҳсулотларга;
▪️ республика ҳудудига олиб кириладиган озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалик маҳсулотларига;
▪️ маҳсулот ишлаб чиқариш учун берилган санитария-эпидемиологик хулосанинг амал қилиш муддати тугаганда.

🔗 Ариза берувчи давлат хизматидан Давлат хизматлари марказига келиб ёки электрон тарзда ЯИДХП (my.gov.uz) орқали фойдаланиши мумкин. 

⏭️ Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси хулосани QR-код орқали тасдиқлайди ҳамда 1 иш кунида ариза берувчининг шахсий кабинетига юборади.
Ctrl
Enter
Xatoligni aqniqladingizmi?
Matnni belgilang va Ctrl+Enter tugmalarini bosing.