Истеъмолга яроқсиз "Андижон музқаймоғи" савдодан олдирилди

Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси Хоразм вилояти бошқармаси ҳамда Хоразм вилояти ИИБ ЖХХ ЖТСБ карантин тадбирларини таъминлаш гуруҳи ходимлари, ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бошқармаси ҳамкорлигида белгиланмаган жойларда сифатини тасдиқловчи ҳужжатлари бўлмаган, санитария қоидаларига риоя қилмасдан музқаймоқ, яхна ичимликлар, полиз маҳсулотлари билан ноқонуний савдо қилаётган фуқаролар бўйича назорат тадбирлари ўтказилди.
Ўтказилган назорат тадбирлари давомида
фуқаро ва тадбиркорлар билан савдо қоидаларини бузиб музқаймоқ, уй шароитида таёрланган салқин ичимликлар, ветеринария экспертизасидан ўтмаган, сифатини тасдиқловчи хужжатлари бўлмаган полиз маҳсулотларини сотмаслик ҳақида профилактик тушунтириш ишлари ўтказилиб, тегишли огоҳлантиришлар берилди. Хусусан, санитария қоидаларига риоя қилмасдан "Андижон музқаймоғи" сотаётган 3 нафар фуқарога нисбатан маъмурий чоралар қўлланилиб, 15 кг музқаймоқ савдодан олдирилди.
Азиз юртдошлар, ўзингиз ва яқинларингиз соғлигига бефарқ бўлманг! Фақат сифати кафолатланган, сақланиш қоидаларига риоя қилинган озиқ-овқат маҳсулотларини истеъмол қилишингизни сўраймиз!

Ctrl
Enter
Xatoligni aqniqladingizmi?
Matnni belgilang va Ctrl+Enter tugmalarini bosing.
Hamda bularni ko'ring
Грипп мавсумида санитария таргибот ишлари13-12-2023, 10:52

Jamoatchilik bilan ishlash samaradorligini oshirishga bag'ishlangan seminar trening28-08-2024, 09:17
Гўзаллик салони ходимлари ва мижозлари учун10-06-2025, 16:33
Мактаб ошхонасида қандай озиқ-овқатларни сотиш тақиқланган?10-06-2025, 16:00