Ishonch telefoni
Bosh sahifa » Bo'lim haqida / Bo'lim faoliyati » Cанитария-эпидемиолоигк осойишталик сохасидаги маъмурий хуқуқбузарликка оид ишларни юритиш тартиби

Cанитария-эпидемиолоигк осойишталик сохасидаги маъмурий хуқуқбузарликка оид ишларни юритиш тартиби

10-06-2025, 16:42
14

Cанитария-эпидемиолоигк осойишталик сохасидаги маъмурий хуқуқбузарликка оид ишларни юритиш тартиби

 

Ўзбекистон Республикаси  соғлиқни сақлаш вазирлиги  хузуридаги   Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси  раиси Б.Қ.Юсупалиевнинг   02.12.2024 йил кунги 50 сон буйруғи тасдиқланган.

Ушбу буйруқ билан “санитария-эпидемиолоигк осойишталик сохасидаги маъмурий хуқуқбузарликка оид ишларни юритиш тартиби тўғрисидаги йўриқнома тасдиқланган.

Ушбу йўриқнома Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекси ва Ўзбекистон Республикаси “Аҳолининг санитария-епидемиологик осойишталиги тўғрисида” 2015-йил 26-августдаги ЎРҚ-393-сон Қонуни, Ўзбекистон Республикасининг Президентининг “Ўзбекистон Республикасининг Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмита фаолиятини ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида” 2020-йил 27-июлдаги ПҚ-4790-сон ва “Тадбиркорлик субектлари фаолиятида текширувлар ўтлcазишни мувофиқлаштириш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2022-йил 13-сентабрдаги ПҚ-374-сон қарорлари, “Республика ижро этувчи ҳокимият органлари фаолиятини самарали йўлга қўйишга доир биринчи навбатдаги ташлcилий чора-тадбирлар тўғрисида” 2023-йил 25-январдаги ПФ-14-сон Фармони, Ўзбекистон Республикасининг Вазирлар Маҳкамасининг “Маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни юритишнинг электрон тизимини жорий этиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар ҳақида” 2021-йил 8-июлдаги 431-сон ва “Назорат қилувчи органлар томонидан тадбиркорлик субектлари фаолиятида давлат назоратини ташкил этиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” 2022-йил 19-октабрдаги 611-сон қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг “Ўзбекистон Республикасининг Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимидаги барча даволаш-профилактика муассасаларида юритиладиган тиббий ҳисоб ҳужжат шаклларини такомиллаштириш тўғрисида” 2020-йил 31-декабрдаги 363-сон буйруғига асосан ишлаб чиқилган бўлиб, аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталиги Маъмурий ҳуқуқбузарликка оид ишларни юритиш тартибини белгилайди. 

“Е-Маъмурий иш” тизими - ҳуқуқбузарлик содир этилган ҳолат юзасидан Маъмурий иш ҳужжатларини электрон тарзда расмийлаштириш ва шакллантириш, ваколатли органга электрон юбориш ҳамда ҳуқуқбузарлик содир этган шахс (кейинги ўринларда — ҳуқуқбузар), жабрланувчи, гувоҳ ва холислар тўғрисидаги ма’лумотлами тўплаш, умумлаштириш, сақлаш, таҳлил қилиш, шунингдек, ваколатли органлар ўртасида идоралараро ахборот алмашишнинг ягона марказлаштирилган электрон тизими;

Санепидқўм, унинг ҳудудий бошқармалари ва туман (шаҳар) боиимларининг текшириш ҳуқуқига эга бўлган ходимлар (кейинги ўринларда - ваколатли ходими) аҳолининг санитария-епидемиологик осойишталиги соҳасидаги Маъмурий ҳуқуқбузарлик бўйича давлат органлари, ташкилотлар ва корхоналар мансабдор шахсларига ёки жисмоний шахсларга нисбатан мазкур Йўриқноманинг 1-иловасига мувофиқ шаклда мамурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида баённома тузади.

Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги баённома тузилган кундан кейинги кундан кечиктирмай уни тузган Санепидқўм, унинг ҳудудий бошқармаси ёки туман (шаҳар) бодимининг ваколатли ходими томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021-йил 8-июлдаги 431-сонли қарори билан тасдиқланган “Маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни юритишнинг электрон тизимини жорий этиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар ҳақида”ги Низомга мувофиқ, Маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этган шахслар тўғрисидаги маълумотламинг ягона марказлаштирилган электрон базасида (“Е-Маъмурий иш” тизими) ҳисобга олинади ва махсус сканерловчи ускуна орқали юкланади.

Бунда, ушбу Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги баённомада МЖтКнинг 279-280-281-моддаси талабларига мувофиқ кўрсатилган барча маълумотлар ходимга берилган логин, парол орқали “Е-Маъмурий иш” тизимига киритилади ва электрон рақамли имзоси билан имзоланади.

Электрон рақамли имзо (кейинги ўринларда ЭРИ) - электрон рақамли имзонинг очиқ калити ёрдамида электрон ҳужжатдаги ахборотда хатолик йўқлигини аниқлаш ва электрон рақамли имзо ёпиқ калитининг эгасини идентификация қилиш имкониятини берадиган имзо;

Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш Маъмурий жавобгарликка тортилаётган шахс иштирокида кўриб чиқилади. Санэпидқўм, унинг ҳудудий бошқармаси ёки туман (шаҳар) бўлимларининг мансабдор шахси ҳуқуқбузарга ишнинг қачон ва қаерда кўрилиши ҳақида мазкур Йўриқноманинг 2-иловасига мувофиқ шаклдаги хабарномани юборади. Хабарнома махсус сканерловчи ускуна орқали                          “Е-Маъмурий иш” тизимига юкланади.

Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишни кўриб чиқиш пайтида МЖТКнинг 308-моддасига мувофиқ мазкур Услубий қўлланманинг 4-иловасига мувофиқ шаклда баённома юритилиб, маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишни кўриб чиқиш баённомаси ишни кўриб чиққан мансабдор шахс томонидан имзоланади. Мазкур баённома махсус сканерловчи ускуна орқали “E-ma’muriy ish” тизимига юкланади.

Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш юзасидан чиқарилган қарор МЖТКнинг 311-моддасига кўра, ишни кўриб чиқиш тугаши биланоқ дарҳол эълон қилинади.

Қарорнинг нусхаси уч кун ичида устидан шу қарор чиқарилган шахсга мазкур Йўриқноманинг 7-иловасига мувофиқ шаклдаги тилхат асосида берилади ёки мазкур Йўриқноманинг 8-иловасига мувофиқ шаклдаги хат билан жўнатилади, бу ҳақда ишга тегишли ёзув ёзиб қўйилади. Қарор нусхаси берилганлиги тўғрисидаги тилхат ёки жонатилганлиги тўғрисидаги хат махсус сканерловчи ускуна орқали “Е-Маъмурий иш” тизимига юкланади.

Санэпидқўм ёки унинг ҳудудий бошқармалар ёхуд туман (шаҳар) бўлимлари томонидан мазкур Йўриқноманинг 13-иловасига мувофиқ шаклда Маъмурий ҳуқуқбузарликларга доир тузилган материалларни рўйхатга олиш китоби юритилади.

Китоб қаттиқ муқова билан қопланган ва рақамланган, тикилган, варақлар сони ва Китобни юритиш санаси кўрсатилган ҳолда, тегишинча Санэпидқўм раиси ёки унинг ҳудудий бошқармалари бошлиқлари ёхуд ўринбосарлари ёки туман (шаҳар) бўлимлари бошлиқлари имзоси ва муҳри билан тасдиқланган бўлиши керак
Ctrl
Enter
Xatoligni aqniqladingizmi?
Matnni belgilang va Ctrl+Enter tugmalarini bosing.